Кувайт ҳукумати мамлакат пойтахти ва Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳри билан тўғридан-тўғри авиаалоқа ўрнатди, деб хабар бермоқда KUNA ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Кувайт ахборот вазири шайх Салмон Сабоҳ Салим ал-Ҳомуд ас-Сабоҳ Миср сайёҳлик вазири Ҳишом Заъзу билан учрашуви давомида маълум қилди.

“Биз мисрлик биродарларимиз билан якдилмиз ва сайёҳлик соҳасида кўмак беришга тайёрмиз. Биз Мисрни қўллаб-қувватлаймиз, чунки бу мамлакат араблар, айниқса Кувайт учун муҳимдир”, деб айтди ас-Сабоҳ.

Ас-Сабоҳнинг айтишича, Kuwait Airways авиакомпанияси Шарм-аш-Шайхга мунтазам рейслар амалга оширади. Бундай рейслардан биринчиси 1 декабрда амалга оширилиши режалаштирилган.