Назарбоев янги Меҳнат кодексини тасдиқлади

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 1595

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев янги Меҳнат кодексини тасдиқлади, деб хабар беради Оқ Ўрда матбуот хизмати.

“Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг янги Меҳнат кодексини имзолади; ушбу ҳужжат Миллат режаси – 5 институционал ислоҳотлар реализацияси бўйича 100 конкрет қадам доирасида меҳнат муносабатлари тизимини модернизация қилиш мақсадида ишлаб чиқилди”, - дейилади хабарномада.

Илгарироқ ушбу янги кодекс лойиҳаси кўпчилик фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган эди, негаки ундаги янги чоралар иш берувчиларга хоҳлаган пайтда меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятини беради.

Кўпроқ янгиликлар