"Нефтчи" бош мураббийи: Ўзбекистон чемпионатидаги "келишилган ўйинлар" муаммосини журналистлар ўртага олиб чиқди

Спорт 23 Ноябрь 2015 3321

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби расмий сайтида "Нефтчи" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжумани ҳақида маълумот берилди. Унда айтилишича, матбуот анжуманида фарғоналиклар клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этган ва саволларга жавоб қайтарган.

Мураббий дастлаб, чемпионатнинг охирги туридаги ғалаба билан барча фарғоналик футбол мухлисларини табриклаган.

"Стадионда уч мингга яқин томошабин келгани, албатта бизни ранжитди. Лекин, биз ҳаммасини тушуниб турибмиз, барча айб ўзимизда. Ахир сўнгги 5 турда ғалаба қозона олмаганимиздан кейин, мухлисларнинг ҳам сабр-тоқати тугаб, жамоага бўлган ишончи йўқолди. Мен жамоа номидан, бундай “Нефтчи”га хос бўлмаган мағлубиятли ўйинлар учун фарғоналик футбол ишқибозлардан узр сўрайман", дея гап бошлаган у.

"Чемпионатдаги сўнгги ўйинни ғалаба билан якунлаб, барча мухлислар ва ўз олдимизда, озгина бўлса ҳам айбимизни ювиб, таътилга яхши кайфият билан чиқишни мақсад қилгандик. Афсус, сўнгги турларда бугунги учрашувда кузатилган шижоат, ғалабага интилиш ва майдоннинг ҳар бир метрида кураш олиб борадиган жамоавий ўйинни йўқотиб қўгандик. Бугунги учрашувда мен биронта бир ўйинчини алоҳида таъкидламайман, чунки ғалабага бутун жамоа эришди. Мен йигитлардан миннатдорман", дея давом этган мураббий.

У ҳар бир чемпионат ўзига хос воқеалар билан боғлиқ бўлишини таъкидлаган ва бу йилги чемпионат ўзининг чемпионлик ва олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш жараёнлари билан қизиқ бўлганини қайд этган.

"Сўнгги тургача, назарий жиҳатдан ким чемпион бўлади-ю, ким Олий лигани тарк этиши катта савол бўлиб турди. Охир оқибат барибир кучлилар хақли равишда ўз мақсадларига эришди. Афсус, биз ҳам ОЧЛга бериладиган ўрин учун курашга киришган эдик, лекин жамоамизнинг бу вазифани уддалашга кучи етмади. Балким, чемпионат арафасида биз ўз олдимизга 5-ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйганимиз ва шунга яраша имкониятларимиздан келиб чиқиб тайёргарлик кўрганимиз учун бу “вазифа”ни бажара олмадик. Биз учун чемпионат текис, бир хил бўлмади. Гоҳида 8та ўйинда кетма – кет ғалаба нашидасини сурган бўлсак, гоҳида кетма-кет 5та тургача ғалабасиз ўйинлар ўтказдик. Албатда чемпионатда 5-ўрини эгалаб, асосий вазифани бажарганимиздан хурсанд бўлсак, қўшимча “вазифа”, 4-ўринни эгаллай олмаганимиздан жуда ҳам хафамиз. Шу билан бирга, бу мавсум “Нефтчи” юқори ўринлар учун кураша олишини исбот қилди. Чемпионатнинг якуни жадвалида, биздан юқорида ўринларни эгаллаган 4 жамоадан 10 очко тортиб олганимиз ҳам ёмон кўрсаткич эмас", дейди фарғоналиклар мураббийи.

У журналистлар чемпионатнинг қизиқарли кечишига ўз ҳиссасини қўшганини эътироф этган.

"Қолаверса, чемпионатнинг қизиқарли ўтишига спорт журналистларнинг, газета, интернет, ТВ ва радионинг ҳам ўрни юқори бўлди. Билишимча, бу йилги чемпионатда “келишилган ўйинлар” тушунчаси ҳам айнан спорт журналистларнинг саъй ҳаракатлари билан ўртага чиқди. Аслида, футболнинг ривожланишида мухлислар қатори, спорт журналистларнинг ўрни ҳам беқиёсдир. Спорт медиаси ривожланган мамлакатда албатда футбол ривожланади", дейди Андрей Фёдоров

Унинг билдиришича, "Нефтчи" жамоаси 15 декабргача таътилга чиқади ва ҳозирча клубда ким қолиб, ким кетиши, ким келиши маълум эмас.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар