Нидерландиядаги шифохона тиббий хато туфайли бир аёлга 350 минг евро товон тўлайди

Жамият 23 Ноябрь 2015 1530

Утрехт университетидаги шифохона Нидерландия учун рекорд бўлган 350 минг евро миқдоридаги товон пулини тиббий хатодан азият чеккан аёлга тўлайди. NRC ахборот хизматининг маълум қилишича, бундай қарор соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини назорат қилиш хизмати томонидан чиқарилган.

2011 йили тилга олинган аёл гинекология бўйича текширувдан ўтказилган эди. Унинг хабарисиз бачадон саратонига текширув ўтказилган. текширув натижасида аёлда бундай хасталик борлиги аниқланган, лекин бу борадаги маълумотнома аёлга етказилмасдан, архивга йўлланган, натижада аёл тегишли даволаниш курсларидан ўтмаган. Тиббий муассаса ўзининг бу хатосини 2 йилдан кейингина аниқлаган.

Шундан сўнг мижозга ахборот етказилган ва у даволаниш курсидан ўтган, лекин энди кеч бўлган эди. Ҳозир унинг хасталиги даволанмайди, ва, шифокорларнинг тахминича, аёлнинг бир йилдан ошиқроқ умри қолган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар