Олимлар тезда ақлли бўлиб қолишнинг йўлини кашф этишди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 21075

Шарқий Лондон университети тадқиқотчилари инсон миясининг тез ва яхши ишлаши ҳамда интеллектуал имкониятларини оширишнинг оддий усулини тадбиқ этишди. Бунинг учун оддий сувдан етарли миқдорда ичиш кифоя қилар экан.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бир стакан сув ичиш билан инсон мияси ишлашининг яхшиланиши 15 фоизга ортар экан, деб маълум қилмоқда Sibnet.ru. Буни исбот қилиши учун тадқиқотчилар кўнгиллилардан тузилган икки гуруҳни ажратишди. Улардан бири нонуштадан кейин бир стакан сув ичишди, иккинчи гуруҳ эса ичмади. Кейин улардан тест саволлари олишди.

Хулоса шу бўлдики, нонуштадан сўнг оддий, газланмаган сув ичган гуруҳ аъзолари иккинчи гуруҳ вакилларига нисбатан тест саволларини тўғри ишлашган. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинган.
Олимларнинг таъкидлашича, организмдаги етарли миқдордаги намлик нафақат мия фаолияти, балки инсоннинг барча тана аъзолари ҳаракатини ҳам меъёрлаштиради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар