Ўзбекистонда “Уйдаги тинчликдан жаҳондаги тинчлик сари” халқаро акцияси бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 23 Ноябрь 2015 1237

Жорий йил 19 ноябридан эътиборан мамлакатимизда анъанавий ўтказиб келинаётган “Уйдаги тинчликдан жаҳондаги тинчлик сари” халқаро акцияси бўлиб ўтмоқда.

Туркистон-пресс” ахборот агентлигининг маълум қилишича, мазкур акция доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинадиган бир қатор тадбирларнинг асосий мақсади хотин-қизларнинг ижтимоий ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш масаласига кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалб этишдан иборатдир.

Мазкур халқаро акция олдидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЕХҲТ лойиҳаларининг мамлакатимиздаги координатори офиси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ЎзННТМА, Фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Унда маълум қилинишича, халқаро акция доирасида бир қатор давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар