Ўзбекистонда ўтган ҳафтада 183та ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 23 Ноябрь 2015 1421

Ўзбекистонда ўтган ҳафтада 183 марта ёнғин қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» нашри хабар берган.

Ушбу ёнғинлар оқибатида бир киши тан жароҳати олган, яна бир киши оламдан ўтган.

Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор саъй-ҳаракатлари эвазига қиймати 482 миллион сўмдан ортиқ бўлган қурилиш маҳсулотлари ва 658 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари сақлаб қолинган.

Навоий вилояти Хатирчи туманида, ҳамда Тошкент вилоятининг Пскент туманида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғинлар чиққан. Биринчи ҳодиса натижасида уйнинг 95 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Иккинчи ҳолатда эса 45 кв. метр майдондаги томга зарар етган.

Фарғона вилояти Қува туманида ҳамда шу вилоятнинг Ўзбекистон туманида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғинлар содир бўлган. Биринчи ҳолатда уйнинг 50 кв.м. майдонида томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Иккинчи ҳолатда эса 15 кв.м майдондаги мулк зарарланган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь кунидан 20 декабргача Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар