Ўзбекистоннинг тўртта банки капиталини кўпайтириш учун 275 млрд сўм олади

Ўзбекистон 23 Ноябрь 2015 3267

Ўзбекистон Молия вазирлиги 2015-2016 йилларда тўртта йирик банкнинг устав капиталини кўпайтириш учун 275 млрд сўм йўналтиради.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015 йил 26 октябрда “Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва уларнинг инвестицион фаоллигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Микрокредитбанк”, “Агробанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк” тижорат банкларининг устав капиталларини ошириш учун 275 млрд сўм йўналтиради.

Хусусан, 100 млрд сўм “Агробанк”га ва 75 млрд сўм Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ажратилади, “Микрокредитбанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк” 50 млрд сўмдан олади.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Қишлоқ қурилиш банк” устав капиталлари қишлоқ жойларида индивидуал намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилиши дастурини амалга ошириш доирасида кредит линиялари кўринишида ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига кўпайтирилади.

“Агробанк” ва “Микрокредитбанк”нинг капиталлашувига Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисобида сақланувчи маблағлар ва давлат бюджетига ўтказилиши керак бўлган Марказий банк даромадларининг бир қисми йўналтирилади.

2015 йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, “Агробанк”нинг устав капитали 267,648 млрд сўмни ташкил қилди. 2015 йилнинг 1 сентябрида “Микрокредитбанк” устав капитали 200,166 млрд сўмни, “Қишлоқ қурилиш банк”нинг устави капитали 1 октябрга 322, 907 млрд сўмни ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар