Париждаги шифохонадан кимёвий моддалардан ҳимояловчи тиббий кийим ўғирлаб кетилди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 1401

Француз полицияси Париждаги Некер шифохонасидан кимёвий моддалардан ҳимояловчи тиббий кийим ўғирлаб кетилиши ҳолатини тергов қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Соғлиқни сақлаш департаменти вакилининг маълум қилишича, 18 ноябрда ҳимоя кийимининг “чекланган миқдордаги” ҳимоя элементлари йўқолиб қолган. Эртаси куни бу ҳақда полицияга хабар берилган.

Ўғирлик сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ бу ҳолат 13 ноябрда Париждаги терактлардан кейин кимёвий ва биологик ҳужумлар хавфидан хавотирланиш кучайган бир пайтда содир бўлди. Терактлардан кейин Франция бош вазири Мануэль Вальс парламентдаги нутқи давомида Франция террорчиларга қарши курашда кимёвий ва биологик ҳужумлар хавфига учраши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Аввалроқ Франция кимёвий қуролга қарши эҳтиёт чораларини кўргани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар