"Реал" жамоаси президенти Флорентино Перес бугун директорлар кенгаши йиғилишидан кейин матбуот анжумани ўтказади. Тошкент вақти билан соат 23:30да ўтказиладиган бу мажлис ҳақида "Қироллик клуби" сайтида маълум қилинган.

Бу йиғилишда жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг келажаги, жамоа президентлиги учун сайлов масаласи ҳамда бошқа ташкилий ишлар кўриб чиқилиши кутилмоқда.