Интернетда Chevrolet Niva русумли автомобил эгаси Санкт-Петербург шаҳри кўчаларидан бирида тўртинчи ғилдирак ўрнига хода ўрнатган ҳолда ҳаракатланаётгани тасвирлари нашр этилди.

"Бу йигит 50 км тезликда ҳаракат қилар эди", деб ёзади гувоҳлардан бири.

"Мен ҳам уни кеча Мурманкада кўриб қолдим. Ўшанда унинг машинасидаги хода тушиб қолиб, у уч ғилдирак билан юрганди. Асфальтга темир ишқаланиши туфайли ёқимсиз овоз эшитиларди", дейди бошқа гувоҳ бўлмиш Алексей.

Рома исмли йигит эса ушбу машинани Янги Ладога йўлида учратганини айтган.