Қирғизистонда зилзиладан жабр кўрганлар учун кўмак пунктлари очилди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 2822

Қирғизистон пойтахтида Ўш вилоятида содир бўлган зилзиладан жабр кўрган жанубликлар учун инсонпарварлик ёрдамини йиғиш пунктлари очилди. Бу ҳақда ТАСС Бишкек мэрияси хабарига асосланиб хабар қилди.

“Бундай пунктлар тўртта туман маъмурияти биносида очилди. Улар бир ҳафта давомида дам олиш кунларисиз ишлайди, - деди мэрия вакили. – Табиий офатдан зарар кўрганлар ҳозирда қурилиш материаллари, иссиқ буюмлар, озиқ-овқат, мактаб ашёлари ва иссиқ ёпинчиқларга жуда муҳтож”.

Вакилнинг сўзларига кўра, маълум миқдордаги буюмлар тўпланганидан сўнг улар жабрланган ҳудудларга жўнатилади.

Қирғиз томонининг маълум қилишича, айни пайтда юзлаб кишилар қиш арафасида бошпанасиз қолган. Улар иссиқ чодир, печ ва озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтожлик сезишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрга ўтар кечаси Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятида 7 баллгача кучли ер силкинишлари қайд этилган эди. Мамлакат ФВВ маълумотларига кўра, зилзилалар натижасида 529та бир қаватли уй яшаш учун яроқсиз ҳолга келган, яна 10таси тўлиқ бузилиб кетган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар