Ravon Matiz Россия автобозоридаги энг арзон автомобиль мақомини сақлаб қолди

Технология 23 Ноябрь 2015 9777

"Российская газета" нашри 2015 йилнинг ноябрь ойидаги энг арзон янги автомобиллар ўнлигини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасида Ravon Matiz тилга олинди. Айни пайтда Ravon Matiz Россияда 314 минг рублга сотилмоқда.

Lifan Smily кичик хэтчьеки дарҳол иккинчи ўринни мустаҳкам эгаллади. Standart жамланмаси билан мазкур автомобиль 319 900 рублга баҳоланган. Машина ташқи томондан британиянинг Mini Cooper`ини эслатиб, 1,3 литрли 89 от кучига эга мотор билан таъминланган.

Седан кузовидаги Lada Granta модели эса учталикни якунлаб берди. Мазкур машина сўнгги ойда 8 минг рублга қимматлаб, бозорда 348 минг рублдан сотилмоқда. Аввалги рейтингда учинчи ўринни банд этган Lada Granta лифтбеки 368500 рублга баҳоланиб, биратўла бешинчи поғонага тушди.

Олтинчи ўринни яна бир Lifan модели – Solano эгаллади. У 379900 рублга сотилаётган бўлса, рейтингнинг кейинги ўринларини Geely GC6 (389 000 рубль), Chery Bonus (389 999), Datsun on-DO (391 000) ҳамда Renault Sandero (399 000) хэтчбэки қайд этилди.

Бу сафар Chery Veryва Lada Kalina биринчи ўнталикни тарк этишди. Хитой маҳсулоти деярли 400 минг рублга баҳоланган бўлса, “АвтоВАЗ” хэтчбэки 20 минг рубллик чегирмаси билан 411 мингдан таклиф қилинмоқда.

Дарвоқе, ноябрь ойида Ravon Matiz ситикарининг янги авлоди Россияда 2016 йилнинг март-апрель ойидан савдога чиқарилиши маълум бўлди. Россия топ-10 рейтингига 379 минг рублдан бошланадиган Ravon Nexia автомобилининг киритилиши ҳам кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар