Россия Эронга С-300 зенит ракета тизимларини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Эроннинг Москвадаги элчиси Маҳди Саноий маълумот берди. “Эронга С-300 етказиб бериш жараёни реализация босқичига ўтди”, - хабар қилди у.

Илгарироқ Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳгон бу тизимлар Москва томонидан йил охирида етказиб берилишини хабар қилган эди.