Россия ва Қозоғистонда 10 килограммгача посилка учун 25 евро тўлови жорий этилади

Иқтисодиёт 23 Ноябрь 2015 1321

Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ишчи гуруҳи бошланғич божсиз интернет-савдони ҳозирги 1000 евродан 150 еврога қадар пасайтириш бўйича лойиҳани ишлаб чиқди, дея ёзмоқда «Ведомости».

ЕИК трансчегаравий интернет-савдо қоидаларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда: бошланғич божсиз қийматни 150 евро, жўнатма (посилка)нинг умумий вазнини эса 10 кг га қадар пасайтириш. Бунда ЕИК жўнатмалар учун 25 евро миқдорида лимит жорий этишни истамоқда. Белгиланган миқдор ошгани сайин тўлов ҳам, божхона божи ҳам ортади.

Қозоғистон ва Белорусь ЕИК таклифини қўллаб-қувватлади, Арманистон эса ҳозирча ўз позициясини маълум қилгани йўқ. Россиядаги турли вазирликлар ҳар хил муносабат билдирмоқда. Саноат ва савдо вазирлиги вазн меъёрининг 10 кг, бошланғич божсиз миқдорнинг 150 еврога қадар камайтирилишига қарши.

Вазир ўринбосари Виктор Евтухов бошланғич миқдорнинг 150 еврогача пасайтирилишини ўта қаттиқлик деб атади. Унинг фикрича, аввалига 500 еврогага қисқартириш ва натижани кутиш керак. Бироқ энг аввал тўлов учун қулай интернет-хизматини жорий этиш лозим. Акс ҳолда харидор хориждан маҳсулот сотиб олишдан воз кечади.

Алоқа вазирлиги эса таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини, бироқ бу ишларнинг натижасини баҳолаб бориш учун буни босқичма-босқич амалга ошириш лозимлигини маълум қилди.
Таҳлилчилар фикрига кўра, ушбу чоралар истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, ҳар бир посилка учун 25 евролик тўлов ноқонуний каналларнинг қайтадан иш бошлашига олиб келади. Истеъмолчилар ноқонуний йўлга ўтиб олишади ёки хорижий дўконлардан харид қилишни тўхтатади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар