РФПЛнинг маълум қилишича, Россия чемпионатининг 16-турида ўтказилган "Спартак" ва "Краснодар" жамоалари баҳси вақтида стадион хизматчиларидан бири оламдан ўтган.

Бироз олдинроқ, ўйин вақтида ўйинни томоша қилиш учун келган Москва округи маъмурияти префекти Виктор Фуэр юрак хуружи туфайли вафот этгани хабар қилинганди.

"Россия футбол премьер лигаси 22 ноябрь куни, "Спартак" ва "Краснодар" ўйинини томоша қилиш вақтида оламдан ўтган Москва округи маъмурияти префекти Виктор Фуэр ҳамда стадионда назоратчи сифатида ишлаган Сергей Титовнинг вафот этгани муносабати билан таъзия изҳор этади", дейилган лиганинг расмий сайтида.