2015 йил 9 ойи давомида Ўзбекистон жанубий вилояти Сурхондарёда 42385 нафар (2014 йилда 43469 нафар) чақалоқ туғилган бўлиб, ҳар 1000 нафар аҳолига туғилиш интенсив кўрсаткичи 25.1дан 24.1га камайган.

Жумладан: Термиз шаҳар, Термиз, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларида туғилиш интенсив кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада паcтлаган.

"Телеграф.уз" хабарига кўра, туғма ривожланиш нуқсони ва ирсий касалликларга учраган 53 нафар беморларга Она ва бола скрининг маркази томонидан 60 млн. 670 минг сўмлик дори-дармон берилган.