Суйунбек Ўмурзақов: яхши террорчи ва экстремистлар бўлмайди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 2002

“Яхши террорчи ва экстремистлар бўлмайди, биз уларнинг барчасини жамиятдан ажратишимиз лозим”, - деди Қирғиз Республикаси ИИВ Бош бошқармасининг Ўш вилояти бўйича бошлиғи Суйунбек Ўмурзақов идора йиғилиши чоғида.

Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, раҳбарият жамоат жойларидаги қоидабузарликни тезкорлик билан бартараф этиш гуруҳлари ва нарядларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш зарурлигини таъкидлаган.

“Яқин Шарқда диний экстремистлар ва террорчиларга қарши кенг миқёсли кураш кетмоқда. У ерга жанг қилишга кетган фуқаролар ўз юртларига яқинда қайтишга мажбур бўлишади. Биз уларнинг ҳар бирини билишимиз ҳамда жамиятдан чеклаш бўйича тегишли чораларни кўришимиз лозим. Кўп қон кўрган, руҳияти бузилган, диний экстремизм тарафдори бўлган одамлардан яхшилик кутиш бефойда”, - деди милиция бошлиғи.

Кўпроқ янгиликлар