Эрон пойтахтида Газ экспортёрлари мамлакатлари форуми саммитида ўн мамлакат президенти ва бир бош вазири жам бўладию улар газ бозорида ҳамкорлик қилишнинг базавий моделини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, давлатлар бозорлардаги вазиятнинг келгусидаги ривожланиш ҳолатини кўриб чиқишади. Форум қатнашчилари дунё энергомувозанатида газнинг ўрни ўсишига, шунингдек, узоқ муддатли шартномаларнинг муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдиришмоқда. Форум қатнашчилари халқаро қонунчилик меъёрлари бузилган ҳолда бир томонлама санкцияларнинг қўлланилаётганидан хавотирини билдиришади.

Саммитда Россия, Эрон, Боливия, Венесуэла, Ироқ, Нигерия, Экваториал Гвинея президентлари, Жазоир бош вазири иштирок этади. Шунингдек, Озарбайжон ва Туркманистон президентлари меҳмон сифатида таклиф этилган. Эроннинг ШАНА агентлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон ва Туркманистон ушбу форумга аъзо ҳисобланмаса ҳам, улар улкан газ захираларига эга. Улар ҳам форумга аъзо бўлса, иштирокчилар сони 19тага қадар ортади.