The Independent: Россия ҳаво зарбалари туфайли Сурияда 400дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 4333

The Independent нашри бироз олдинроқ, Суриядаги ИШИД жангарилари тинч аҳоли вакилларидан "тирик қалқон" сифатида фойдаланишаётгани тўғрисида хабар берганди.

Нашрда ёзилишича, Россия самолётлари томонидан ташланган бомбалар туфайли ўтган вақт ичида (деярли 2 ой) тинч аҳолининг 403 нафар вакили ҳалок бўлган. Улардан 97 нафари болалардир.

Жангарилар бомбалардан қочиб, аҳоли турар жойларига яширинишмоқда, уларни нишонга айлантиришмоқда.

Шунингдек, ОАВлар Россия томонидан йўлланаётган ҳаво зарбалари ИШИДга қарши эмас, Башар Асаднинг мухолифларига қарши амалга оширилаётганини таъкидлашмоқда.

Кўпроқ янгиликлар