Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бугун, 23 ноябрь куни, парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган бир қанча қонун ҳужжатларини имзолади. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар берилди.

Мамлакат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳуқуқий актлар сирасида “Рухсат бериш тизими тўғрисида”ги, “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги, “Қимматбаҳо қоғозлар бозорлари тўғрисида”ги, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар бор.

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги, “Фуқаролик ҳолати актларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, Оила кодекси ҳамда Фуқаролик-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритилди.
Тожикистон таълим ва фан вазири Нуриддин Саид 15 октябрь куни парламент қуйи палатасидаги чиқишида бу ўзгартишларнинг моҳиятига тўхталиб ўтди.