Тошкентда KOICA битирувчилари учрашуви бўлиб ўтди

Жамият 23 Ноябрь 2015 1290

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 2015 йилнинг 20 ноябрь куни Тошкентда ўзининг диплом дастурлари битирувчиларининг учрашувини ташкил қилди, деб хабар берди Uzdaily. Ушбу тадбир битирувчилар салоҳиятини кўрсатиш ҳамда тренинг курслари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди. Унда тренинг курслари битирувчилари, шунингдек, бир қатор вазирлик ва идора вакиллари иштирок этди.
Курслар турли соҳаларда мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган. Битирувчилар Жанубий Кореянинг йирик компанияларида стажировка ўтаганлар. Курслар асосан маъмурий бошқарув, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари ва атроф муҳит ҳимояси сингари йўналишларга қаратилган.
Тадбирда Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хён, Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳокама қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов, ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, молия вазирликларининг вакиллари иштирок этишди.
KOICA таклифига биноан 1992 йилдан 2015 йилга қадар Ўзбекистондан 1 700 киши Кореяда стажировкадан ўтди ва таҳсил олди. Шу йилнинг августида 18 нафар давлат хизматчилари шу ташкилот таклифига биноан Кореяга малака оширишга йўлланди.

Кўпроқ янгиликлар