Туркиянинг жануби-шарқида номаълум шахслар Курд халқ демократик партиясининг етакчиси Салоҳиддин Темиртошнинг машинасига қарата ўқ узди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ўқ зирҳланган орқа ойнага бориб теккан, Темиртош жабрланмаган.

“Ўлим — Худонинг иродаси”, — деди сиёсатчи Диёрбакирда бўлиб ўтган ҳужумга нисбатан изоҳ берар экан.

Яқинда бўлиб ўтган Туркия парламенти сайловларида Темиртошнинг партияси 10 фоизлик овозга эга бўлган эди. Довудўғлининг партияси эса 49,36 фоизлик овоз йиққан эди.