Бир қатор футболчилари жароҳат туфайли сафдан чиққан "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер бу вазиятни қандай ҳал қилмоқчилиги тўғрисида сўзлаб берди

У Рэмзининг ҳолати ҳақида айтар экан, уни "Динамо"га қарши ЕЧЛ ўйинига тушириш бўйича қарор қабул қилмаганини билдирган.

"Вест Бромвич"га қарши ўйин бошида жароҳат олиб майдонни тарк этган, "канонирлар"нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси Френсис Коклен эса 2 ой муддатга сафдан чиққани маълум бўлгач, мураббий унинг ўрнига ҳозирча Фламини ёки Чемберс ўйнашини билдирган.

У қишки трансферлар вақтида янги футболчилар сотиб олиш орқали чизиқлардаги муаммолар ҳал қилинишини таъкидлаб ўтган.

Баъзан жароҳатлар бошқа футболчиларга ўзини кўрсатиш имконини беради. Январь ойи трансферлар амалга ошириш учун қулай вақт бўлмасада, биз керакли харидлар қиламиз", - дейди Венгер.