"Барселона" жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави каталонияликларнинг "Реал"га қарши кечган класико баҳсида қозонган ғалабаси (4:0) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Гарчи "Реал" дарвозасига яна гол урилмаган (бешинчиси) бўлсада, "Барселона" яратган голли вазиятлардан келиб чиқсак, ҳисоб анча йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. "Реал"да ҳам икки ёки учта голли вазият бўлди, аммо "Барселона"да 20тадан ортиқ шундай вазиятлар бўлганини кўрдик.

Бу "Сантьяго Бернабеу"да қўлга киритилган тарихий ғалаба бўлиб қолади. "Барселона" ўша оқшомда барчага футбол дарси берди. Ўйинни томоша қилиб катта завқ олдим ва собиқ жамоадошларимни табрикладим.

Мен ўйинни томоша қилиш давомида вақтни мазмунли ўтказдим, чунки мен мухлислик қилган жамоа ("Барселона") рақибни барча чизиқларда доғда қолдирди

Ўйиндаги барча голлар, айниқса Иньестаники жуда чиройли чиқди", - дейди Хави EFE нашрига.