Хитой Савдо вазири Гао Хучэн ва Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси(АСЕАН)га аъзо мамлакатлар вакиллари Куала-Лумпурда айни пайтда амалда бўлган эркин савдо тўғрисидаги тартибни такомиллаштириш тўғрисидаги протоколни имзолашди. Бу ҳақда ХХР ТИВ маълум қилди.

“Хитой-АСЕАН” эркин савдо зонаси мақомини ошириш тўғрисидаги протокол ХХР аъзо бўлган бу каби иқтисодий бирлашмалар учун дастлабки шундай ҳужжат ҳисобланади. У маҳсулотлар савдоси, хизмат кўрсатиш, сармоя киритиш, шунингдек, иқтисодий ва техник ҳамкорликни ҳам ўз ичига олади”, - дейилади хабарда.

ХХР ташқи сиёсат маҳкамасининг қайд этишича, протоколнинг имзоланиши Хитой ва АСЕАН давлатлари ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажмини 2020 йилга қадар йилига 1 триллион долларга қадар ошириш мақсадига хизмат қилади.
Хитой ва АСЕАН ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги келишув 2010 йилнинг 1 январидан кучга кирган.

Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига эса 10 давлат аъзо бўлган: Бруней, Вьетнам, Индонезия, Камбожа, Лаос, Малайзия, Мьянма, Сингапур, Таиланд ва Филиппин.