Холис бўлишимизга нима халал беради?

Жамият 23 Ноябрь 2015 3463

Когнитив бузилиш — бу одамнинг фикрларидаги хатолар, ўзига хос мантиқий тузоқдир. Маълум вазиятларда андозалар асосида ҳаракат қилишга мойиликмиз, гарчи соғлом фикрлашдан ташқарига чиқиб кетаётганимизни ҳис қилсак ҳам. Бу тузоқлар бизни холис фикрлашдан йироқлаштиради.

Назорат иллюзияси

Одамлар ўзларининг яхшилик билан тугашидан манфаатдор бўлган воқеаларга таъсирларини юқори баҳолаб юборишади. Бу ҳолатни 1975 йилда америкалик руҳшунос Эллен Лангер лотерея чипталари билан тажриба қилаётганда аниқлаган. Тажриба қатнашчиларини икки гуруҳга бўлишган: биринчи гуруҳдагилар лотерея чипталарини ўзлари танлашган, иккинчи гуруҳдагиларга эса танлаш имконисиз тарқатилган. Ўйинга икки кун қолганда, иккала гуруҳ қатнашчиларига ўз чиптасини бошқасига — ютуқ чиқиш эҳтимоли кўпроқ бўлган янги лотереяга алмаштиришни таклиф қилишди. Таклиф фойдали эди, лекин чиптани ўзлари танлаган қатнашчилар уни алмаштиришга шошилишмади — гўё улар танлаган чипта ютуқ чиқиш эҳтимолига таъсир қилиши мумкиндек.

Заррача ҳам қалтислик бўлмаслигини маъқул кўриш

Тасаввур қилинг, сизда кичкинагина қалтисликни нолгача тушириш ёки катта хавфни анчагина камайтириш имкони бор. Масалан, авиаҳалокатни бутунлай ноль даражага тушириш ёки автомобиль фалокатлари сонини анча камайтириш имкони бор. Қайси бирини танлаган бўлардингиз?

Ушбу статистикадан келиб чиқилса, иккинчи вариантни танлаш тўғри бўларди: авиаҳалокатлар оқибатидаги ўлимлар автомобиль ҳалокатлариникидан анча кам: натижасида сиз кўпроқ одамларнинг ҳаётини асраб қоласиз. Шунга қарамай, тадқиқотлардан маълум бўлишича, кўпчилик биринчи вариантни танлайди: ноль даража хавф бироз таскин беради, гарчи авиаҳалокат қурбони бўлиш хавфи жуда кам бўлса ҳам.

Селектив идрок қилиш

Дейлик, сиз ГМОга ишонмайсиз. Агар бу мавзу сизни жуда қизиқтирса, ҳойнаҳой, бу ҳақдаги янгиликларни ва мақолаларни ўқийсиз. Ўқиб, ҳақлигингизга тобора ишона бошлайсиз. Бироқ сиз ГМОни ёқлайдиган жиҳатлардан кўра, қарашларингизни мустаҳкамлайдиган янгиликларга ҳаддан ортиқ эътибор берасиз. Демак, холисликни йўқотасиз. Одамларнинг ўзлари кутган ахборотга кўп эътибор бериб, қолганига парво қилмаслиги селектив идрок қилиш дейилади.

Омон қолганнинг доимий хатоси

Бу мантиқий тузоқни Иккинчи жаҳон урушида тушишган, бироқ унга тинч даврда ҳам тушиш мумкин. Уруш вақтида АҚШ ҳарбий раҳбарияти бомбардимонлардан сўнг йўқотишлар сонини камайтиришга қарор қилиб, жанг натижаларига қараб самолётларнинг қайси қисмларини мустаҳкамлаш кераклигини аниқлашни буюрди. Қайтган самолётларни ўрганиб, дум ва қанотларда кўплаб ёриқларни топишди. Шу қисмларни мустаҳкамлашга қарор қилишди. Бир қарашда ҳаммаси мантиқий эди, лекин ҳарбийларга статистикачи Абрахам Вальд ёрдамга келди. Вальд уларга машъум хатога йўл қўяй деганларини тушунтирди. Ахир қайтиб келган самолётлардаги ёриқлар уларнинг кучсиз эмас, кучли жойларидан дарак беради. Бошқа жойларидан, масалан, двигатель ёки ёқилғи бакидан “яраланган” самолётлар умуман жанг майдонидан қайтмаган.

“Ярадорлар ва тирик қолганлар” тамойилини ҳақида ҳозир ҳам, баъзи маълумотларга қараб шошилинч хулоса чиқаришга чоғланаётганимизд, эсга олишимиз керак.

Шаффофлик иллюзияси

Сиз ёлғон гапириш зарур бўлган вазиятга тушиб қолдингиз. Бироқ бу осон эмас, назарингизда, ёлғон гапираётганингизни сезиб туришибди, ҳар қандай ихтиёрсиз ҳаракатингиз буни билдириб қўяди. Бу сизга таниш вазиятми? Одамларнинг атрофдагилар уларни ҳақиқий мақсади ва кечинмаларини тушуна олишига юқори баҳо бериши шаффофлик иллюзияси дейилади.

1998 йилда руҳшунослар Корнелл университети талабалари билан тажриба ўтказишди. Бир гуруҳ талабалар қоғозда кўрсатилган саволларни ўқиб, белгиланганидек ёлғон ёки ҳақиқатни айтиб, жавоб беришди. Аудитория уларнинг қачон ёлғон гапирганини аниқлаши, жавоб берувчилар эса ўзларининг алдаш қобилиятларини кўрсатишлари керак эди. Ёлғончиларнинг ярми ёлғоним фош бўлади деб ўйлашди, тингловчилар эса уларнинг атиги чорагини фош этди. Демак, ёлғончилар ўз тингловчиларига жуда юқори баҳо берган.

Нега бундай бўлади? Чунки биз ўзимиз ҳақимизда кўп нарса биламиз. Шунинг учун бошқалар ҳам буни билади деб ўйлаймиз. Бироқ шаффофлик иллюзиясининг бошқа томони ҳам бор: биз бошқаларнинг ёлғонини фош қила олиш қобилиятимизга ҳаддан ортиқ баҳо берамиз.

Барнум эффекти

Кенг тарқалган вазият: одам буржлар тафсифини кўриб қолди. У бу гапларга ишонмайди, албатта, лекин барибир ўқийди. Буни қарангки, унинг буржига келганда, ҳамма таърифлар ўзининг тасаввуридаги қиёфасига мос тушади. Руҳшунослар буни Барнум (XIX асрнинг машҳур кўз бойлоқчиси Финнеас Барнум номи билан) эффекти дейишади. Кўпчилик одамлар анча умумий ва мужмал тасвирларни ўз шахсларининг аниқ таърифи деб қабул қилишга мойил. Бу эффектлар астролог ва фолбинлар фойдаланади.

Амалга ошириладиган башорат эффекти

Бу ҳам фолбинларга асқотади. Гап шундаки, ҳақиқатга тўғри келмаган, аммо ишончли янграган башорат одамларни унинг амалга ошишига ёрдам берадиган ҳаракатлар қилишига ундаш мумкин. Натижада амалга ошишига у қадар имкон бўлмаган башорат бирданига тўғри бўлиб чиқади.

Бундай башоратнинг классик талқини Александр Гриннинг “Алвон елканлар” қиссасида тасвирланган. Эгль кичкина Ассолга улғайганида уни олиб кетишга алвон елканли кемада шаҳзода келишини башорат қилади. Ассоль бу башоратга қаттиқ ишонади, бу бутун шаҳарга маълум бўлади. Кейин қизни севиб қолган капитан Грей башоратни эшитиб, Ассолнинг орзусини рўёбга чиқаришга қарор қилади. Натижада Эглнинг башорати тўғри бўлиб чиқади.

Атрибуциянинг жиддий хатоси

Биз бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини шахсий хусусиятлари, ўзимизникини эса объектив вазиятлар билан изоҳлаймиз, айниқса, қандайдир хатолар борасида. Масалан, бошқа одам ҳойнаҳой вақтида чиқмагани учун кеч қолади, ўзингиз эса кеч қолишингизни соатнинг бузилгани ёки йўлнинг тирбандлиги билан изоҳлайсиз. Бундай ёндашув хатти-ҳаракатларимизга масъулликни ўз зиммамизга олишимизга халал еради.

Ахлоқий ишонч эффекти

Роҳиб пора олди, оилавий қадриятни тарғиб қилган сенатор эса бузуқ бўлиб чиқди... Бу нохуш ҳодисаларда қонунийлик бор — уни ахлоқий ишонч эффекти дейишади. Агар одам “тўғри одам” сифатида бенуқсон обрў қозонса, маълум вазиятда у ўзининг беайблигига ишона бошлайди. Шундай яхши бўлганидан кейин кичкина нуқсон уни бузмайди, деб ўйлайди.

Такрорий ахборот таъсири

Бир ғояни қайта-қайта такрорлайвериш унга ишончни оширади. Бувиларимиз билан суҳбатларда бунга кўп дуч келамиз. Кўп кексалар телевидениеда кўп гапириладиган гапларнинг тўғрилигига ишонишади. Янги авлод эса бу таъсирни Фейсбук орқали ҳис қилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар