Украина бош вазири Арсений Яценюк “Украина – бу Европа”, деб айтди. Бу ҳақда “Укринформ” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Украина Европа Иттифоқи аъзоси бўлишига шубҳа йўқ. Бизнинг украин халқи бунга муносиб. Украина – бу Европа!”, деб айтди Яценюк.

Яценюкнинг айтишича, Украина нафақат Европа Иттифоқи қадриятларни ҳурмат қилувчи Европа давлати, балки “Европа Иттифоқи байроғи остида ўз эркинлиги, шани, адолат ва украин ҳалқи катта бирлашган Европанинг бир қисми бўлиш учун ўзининг қонуний ҳуқуқига курашаётган ва талаб қилаётган давлат” эканлигини исботлай олди.

Аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Брюссель парламенти Украинанинг Европа Иттифоқи билан бирлашишини маъқуллаганини маълум қилганди.