Янги Орлеандаги боғда рўй берган отишмада 10 киши жабрланди, деб хабар бермоқда NBC.
Маълум бўлишича, отишма зиёфат пайтида келиб чиққан.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг маълум қилишича, воқеа сабаби жиноий гуруҳларнинг зиддияти бўлиши мумкин.

Маҳаллий WWLTV канали журналисти ўз твиттерида шаҳар мэри ва полицияси бошлиғи воқеа жойига етиб боришганини ёзиб ўтган.
Матбуот анжуманида 16 нафар киши шифохонага жўнатилгани айтиб ўтилган.