“Лаборатория Касперского” тадқиқоти натижаларига кўра дунёдаги киберҳужумлар спецификасига кўра Бразилия кибержиноятчилар учун энг мақбул жой деб тан олинди. Бу ҳақда “Газета.Ru”га тушган матбуот-баёнотида хабар берилмоқда.

2014 йилда Бразилия молиявий ҳужумлар нуқтаи назаридан энг хавфли мамлакат деб топилган. Бразилиянинг ChePro оиласига мансуб “троян” вируси Zeus’дан кейин дунёда тарқалганлиги бўйича иккинчи вирус бўлган. Энг кўп ҳужум қилинган компаниялар рўйхатига айнан Бразилия компаниялари ва брендлари кирди. Фишинг ҳужумлар бўйича мамлакат биринчи ўринни эгаллади.

Бразилиялик кибержиноятчилар Шарқий Европадан олинган ҳужумлар усулларини қўллайдилар. Қоида бўйича, бу ҳужумлар интернет-провайдерлар, модем ёки тармоқ қурилмаларига ёки миллий тўлов тизимлари ва давлат муассасаларининг ахборот технологиялари ресурсларига қилинадиган ҳужумлардир.

Бразилия банклар федерацияси маълумотларига кўра, 2012 йилда маҳаллий банклар интернет-банкинг, телефон ёки банк карточкаларини клонлаштириш ёрдамида амалга оширилган фирибгарлик натижасида 1,4 млрд реал (500 млн доллар) йўқотганлар.