2015 йилда Ўзбекистонда 7.9 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади

Иқтисодиёт 24 Ноябрь 2015 1333

2015 йилда Ўзбекистонда 7.9 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзмоқда.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 76 фоиз улушни қамраб олувчи бу маҳсулот 2002 йилда 3.7 млн тонна миқдорида ишлаб чиқарилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 7.5 млн тоннага етди. Цемент ишлаб чиқариш йилига ўртача 3.5 фоизга ўсиб, 2019 йилда 8.9 млн тоннани ташкил қилади.

2015-2019 йилларда структур ўзгаришларни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификация қилиш дастурига кўра, Ўзбекистон цемент бозорининг асосий иштирокчиси бўлмиш “Қизилқумцемент” техник қайта жиҳозланиши кўзда тутилган. Ушбу жараёнга 30.7 млн доллар сарфланади.
Шунингдек, “Бекободцемент” АЖ 5.5 млн долларга қайта жиҳозланади.
Айни пайтда компаниялар тизимида 4 цемент ишлаб чиқарувчи завод ишламоқда.

Кўпроқ янгиликлар