АҚШда 14 ёшли Лукас Эттер исмли ўсмир Рубик кубигини 4,904 сония ичида йиғди ва янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Guardian нашри хабарига кўра, Эттер Мэриленд штатининг Кларксвилл шаҳридаги River Hill Fall мусобақаси вақтида 3×3 ҳажмга эга Рубик кубигини аввалги рекорддагидан 0,35 сония тезроқ йиғишга муваффақ бўлган.

Бундан аввалги рекорд бошқа бир ўсмир Колин Бёрнсга тегишли ҳисобланарди. У шу йилнинг апрель ойида Рубик кубигини 5,25 сонияда йиға олган эди.

Янги рекорд Бутунжаҳон кубиклар уюшмаси (World Cube Association) томонидан тан олинган.