Анонс. ЕЧЛнинг 5-турида биринчи кун ўйинлари ўтказилади

Спорт 24 Ноябрь 2015 1433

Бугун, 24 октябрь куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-тур учрашувларига старт берилади. Тўртта гуруҳда (E, F, H, H) жамоалар навбатдаги рақибларига қарши майдонга чиқишади. 

Барселона - Рома

Турнинг марказий баҳсларидан бири Каталонияда "Барселона" ва "Рома" ўртасида ўтказилади.
Ўйиндан олдин меҳмонлар устози Руди Гарсия бу ўйинда ғалаба қозониш ниятида экани ҳақида билдирган.
Айни вақтда гуруҳда 4-турдан кейин "Барселона" 10 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Рома"да 5, учинчи ўриндаги "Байер"да 4, охирги ўриндаги БАТЭ жамоасида 3 очко бор.

БАТЭ - Байер

БАТЭ эса ўз майдонида "Байер" билан учрашади. Меҳмон жамоа гуруҳдан чиқишга яхшироқ имконият ҳосил қилиш учун бу ўйинда ғалаба қилиши керак.

 

Арсенал - Динамо З

Тўртинчи турда "Бавария"дан қақшатқич мағлубиятга учраган "Арсенал" бу турда гуруҳдан чиқиш учун деярли имкони қолмаган Загребнинг "Динамо" жамоасини қабул қилади. Мезбонлар бу ўйинга асосий таркибнинг 7 нафар футболчисини жароҳат туфайли тушира олмайди.
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида F гуруҳидан ўрин олган "канонирлар" 4-тур ўйинлари натижасига кўра 3 очко билан учинчи ўринда турибди. 5-турда ўзаро учрашадиган "Бавария" ва "Олимпиакос" жамоаларида 9тадан очко мавжуд. Загребнинг "Динамо" жамоаси эса 3 очко билан тўртинчи ўринда.

Бавария - Олимпиакос

Мюнхенликларнинг "Олимпиакос"га қарши ўйини бугун, Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади. Жамоа жорий мавсумда жуда кучли ўйин намойиш қилмоқда ва чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

 

Порту - Динамо Киев

G гуруҳида етакчи бўлган "Порту" бугун "Драгау" стадионида кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин. Айни вақтда жамоа ҳисобидаги очколар сони 10та.

Маккаби Т-А - Челси

"Челси" эса сафарда Исроилнинг "Маккаби Тель-Авив" жамоасига қарши ўйин ўтказади. Бу учрашувдаги ғалаба ва "Порту"нинг "Динамо" Киевни мағлуб этиши гуруҳдаги жамоалар тақдирига бугуноқ ойдинлик киритиши мумкин.

 

Зенит - Валенсия

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилади. Кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган Виллаш-Боаш шогирдлари бу сафар мухлислари учун ҳам ғалаба қозониш учун ўйнашади.

Лион - Гент

Франция чемпионатида ҳам, халқаро майдонларда ҳам кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётган Франциянинг "Лион" жамоаси Бельгиянинг "Гент" жамоасини қабул қилади.

Кўпроқ янгиликлар