АҚШнинг аэронавтика ва космик макон тадқиқоти бўйича миллий бошқармаси (NASA) Aerojet Rocketdine компанияси билан янги SLS оғир ташувчи ракетаси двигателларини яратиш борасида шартнома имзолади. Ушбу ракетадан бошқариладиган Orion кемасини Марсга юборишда фойдаланилади.

Агентликнинг маълум қилишича, шартнома қиймати 1.16 млрд долларни ташкил қилган. У 2024 йилгача мўлжалланган.
NASA буюртмасига асосан янги оғир ракета устида Boeing компанияси ишламоқда.

У турли модификацияларда йиғилиб, орбитага 70-130 тонналик юкларни олиб чиқишга қурби етади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, битта бундай ракетани учириш 500 млн долларга тушади.