Бугун АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг СССРга ахборот етказган собиқ ходими Роналд Пелтон 29 йиллик қамоқ жазосидан сўнг озодликка чиқади. Бу ҳақда Америкалик олимлар федерацияси хабар берди.

“Агентликнинг 1986 йилда Совет Иттифоқи фойдасига айғоқчилик учун судланган алоқа бўйича мутахассиси 24 ноябрь куни озодликка чиқади”, - дейилади нодавлат ташкилот хабарномасида.
Пелтон 1986 йилда Москвага АҚШ сирларини сотгани учун учта умрбод ва яна 10 йиллик қамоқ жазосига ва 100 доллар жаримага ҳукм қилинган эди.

“У 10 йилдан сўнг муддатидан олдин озод қилиниш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин эди, лекин бунинг ўрнига деярли 30 йил қамоқда қолди”, - деди федерация вакиллари.
74 ёшли Пелтон нима сабаб билан озод қилингани ошкор қилинмаяпти.