Бельгия адлия вазирлиги: мамлакатда Сурияда бориб келган 130 жангари бор

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 1081

Айни кунларда Бельгия ҳудудида Суриядаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этган 130 нафар жангари бор. Уларнинг 85 нафари Брюсселнинг Моленбек коммунасида туғилган ва ўша ерда доимий яшайди. Бу коммуна аҳолисининг асосий қисми Шимолий Африкадан ташриф буюрганлардир.

Бу маълумотлар 24 ноябрь куни Бельгия адлия вазири Коэн Генс томонидан берилди.
“Бельгияда бўлган, Сурияга бориб келган 130 кишидан 85 нафари доимий равишда Моленбек коммунасида яшайди”, - таъкидлади у.
13 ноябрь куни Париждаги терактларни содир этган камикадзеларнинг 3 нафари шу коммуна вакиллари бўлган.

Терактларда иштирок этганликда гумонланаётган, ҳали қўлга олинмаган асосий жавобгар Салоҳ Абдисалом ҳам Моленбекда яшаб келган.
Брюссель 3 кундан буён аксилтеррор хавфсизлигининг 4-даражаси амалга кирган бир вазиятда яшамоқда. Метро, таълим муассасалари, йирик савдо ва кўнгилочар марказлар, музейлар ёпилган.

Кўпроқ янгиликлар