Бельгия ҳукумати Брюсселдаги хавфсизлик режимини бир ҳафтага узайтирди

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 816

Бельгия бош вазири Шарль Мишель Брюсселдаги хавфсизлик режими яна бир ҳафтадага узайтирилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ОАВ.

“Биз шаҳарда хавфсизликнинг тўртинчи даражасини яна бир ҳафтага узайтирдик. Бу фуқароларимиз хавфсизлиги юзасидан бу чора-тадбирларни амалга оширдик”, — деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сони миқдори оширилади.

Кўпроқ янгиликлар