Брюсселда террорчиликда гумон қилиниб 23 ноябрь кечки пайтда ушланган 16 кишидан 15 нафари қўйиб юборилди, бир киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Брюссель федерал прокуратураси маълум қилди.

“Бир киши ҳибсга олинди, 15 киши сўроқ қилингандан кейин қўйиб юборилди”, деб маълум қилди прокуратура.

23 ноябрда эрталаб ушланган 5 киши ҳали ҳам сўроқ қилинмоқда, уларга нисбатан чора 24 ноябрь эрталаб кўрилиши кутилмоқда.   

Полиция ушланганларнинг шахсини ошкор этмаяпти. Бош гумон қилинувчи Салоҳ Абдусалом озодликда қолмоқда.