Бельгияда пойтахт метроси ва мактаблар 25 ноябрдан очилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Бельгия бош вазири Шарль Мишель маълум қилди. Мишель мамлакатда террорчилик хавфи энг юқори даражада қолаётганини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, савдо марказлари, гавжум кўчалар ва жамоат транспорти террорчилар ҳужум уюштириши мумкин бўлган жойлар бўлиб қолмоқда.