Бизни ўзига мафтун этган топ 10 ликлар

Жамият 24 Ноябрь 2015 3703

У мақола бўладими ёки эшиттириш, бирор-бир кўрсатув ва шунга ўхшаш кўнгилочар ахборот бўладими “топ 10” деган атама дарров эътиборимизни ўзига жалб этади. Хўш, нега?

1. Биз нима олишимизни аниқ биламиз

“Ҳали тиббиёт топа олмаган 10 жумбоқ” ёки “Мияни яхши ишлатишга ёрдам берадиган 60 та омил” каби атамалар бизга яхши маълум. Уларни газеталарда, реклама роликларида ва албатта сайтимизда ҳам учратиш мумкин. Рўйхатлар рақамланган ҳамда биз уларни тезроқ ўқишга киришиб кетамиз. Қандайдир фикр олиш мақсадида рўйхатни ўқишда давом этамиз. Бу психологик усул бўлиб, келтирилган маълумотларни осонлик билан эслаб қолишга ҳамда қўллашимизга сабаб бўлади. 

2. Бизга ниманидир ўтказиб юбориш ёқмайди

Рўйхатни ўқий бошлагач, уни охирига етгазмаси ташлаб қўйиш жудаям қийин. Сиз рўйхатнинг номи билан танишгач шунга амин бўласизки, гўё ундаги бутун маълумотлар қўлингизда, фақатгина уни ўқиш керак холос. Агар бундай қилмасангиз, “оғзингиздаги ошни олдириб қўясиз”. Дэниел Канеман ва бошқа психологларнинг кўп йиллик олиб борган тадқиқотлари хулосаси шундай бўлдики, биз қўлимизда бор нарсаларни йўқотишни сира истамаймиз. Шу боис мақолани ўқиш, ундаги маълумотларни қўлдан чиқариб юборишга қараганда осонроқ кечади.

3. Улар миямизга кам оғирлик туширади

Интернетдаги маълумотларни ўқиш биздан бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни бажаришни талаб этади. Чунки биз бир вақтнинг ўзида ўқиймиз, қайси ссылкага кириш қарорини чиқарамиз, сичқонча курсорини қаёққа олиб боришни ҳал этамиз ва очиқ ойнани қаёёқа жойлаштиришни ҳал этамиз. Пастга тушириб қўйилган ойналар, электрон хатлар ва кирувчи хабарлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Олбани университети (Нью-Йорк штати) олимларининг аниқлашича, бундай йўл тутиш аксари ҳолларда диққатни жамлашнинг бузилишига олиб келади. Ана шундай ҳолатда маълумотлар рўйхати, яъни топ-10ликлар ёрдамга келади. Улар айтилаётган маълумотларни қабул қилишимизни осонлаштиради.

4. Ўзимизни ўта банд, деб ўйлаш бизга ёқади

Бундан ўн йиллар муқаддам яшаб ўтган одамларга қараганда ўта бандлигимизга ўзимизни-ўзимиз осонликча ишонтирганмиз. Агар ўн йил олдин қилинган ишларни бугунгиси билан таққосласак, бу нотўғри бўлиб чиқади. 1887 йилда Ницше шундай деган эди: “Инсон ҳатто тушлик қилиб турган бир пайтда, фонд бозорининг сўнгги янгиликлари билан таниша туриб, қўлидаги соатга қараб тафаккур қилади”.

Агар АҚШни мисол тариқасида оладиган бўлсак, охирги 50 йил ичида олиб борилган турли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, америкаликларда бундан беш-олти йилга нисбатан ҳафта давомида 6–9 соат бўш вақтлар қолаётган экан.

Бундан ташқари, ахборот олами бизга шундай имконият бердики, биз ҳеч бир жойга қимирламай маълумотлар тўплашимиз ва бу билан анча-бунча вақтимизни тежашимиз мумкин. Шу боис бизга вақт тежаш амалиёти ёқиб қолган ва биз узундан-узоқ мақола эмас, балки қизиқарли рўйхатдан иборат мақолалар ёқади.

5. Рўйхат бизга ахборотга тезкорлик билан назар ташлаш имконини беради

“Энг таваккалчи 10 та саргузаштчи”га ўхшаш мақола шаклини биз яхши қабул қиламиз. Қолаверса, амалда қўллаш учун ҳам бу усул самарали ҳисобланади. Масалан, “Ўз ёмон одатларингиз билан кўрашишда сизга қўл келадиган 9 одат”, деган мақолани тезгина кўздан кечирасиз ва ўзингизга керакли рукнни топиб оласиз. Ундаги маслаҳатни дарров ўқиб чиқасиз ва амалда қўллашни бошлайсиз.

Барча нарсанинг ўз чегараси бор. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, агар ҳар бир рукн бир-бирига узвий боғланса, мақоладаги ўқимишлиликка зарар етади. У зерикарли бўлиб қолади. Бундан ташқари тадқиқотчилар агар матнда кўп сарлавҳа қўлласа нима бўлишини ҳам аниқладилар. Вашингтон университети олимлари шуни аниқладиларки,  ҳар 200 сўзда сарлавҳа қўлланилса, мақсадга мувоффиқ бўлади. Сарлавҳа миқдорининг кўплиги ўқувчини чалғитади ва асл мақсад йўқотиб қўйилади.

6. …ва биз ҳар доим қанча қолганини аниқ билиб турамиз

Айрим муҳаррирларнинг айтишларига қараганда, қизиқарли мақолада кўп сарлавҳа бўлиши керак. Интернетда тўлиқ бир саҳифани ўқиб чиқиш, китобникига қараганда анча оғир. Бунинг ягона сабаби бор, биз китобда давоми қанча қолганини доим ҳис этиб турамиз. Худди шундай рўйхатли мақола ҳам бизга ана шундай ҳиссиёт беради. Биз уни ўқиш жараёнида рақамларга аҳмият қаратиб, яна қанча ўқишимиз лозимлигини назорат қилиб турамиз.

7. Бизга рўйхат нималардан иборатлигини тахмин қилиш қизиқ туюлади…

Агар сиз мақола рўйхат асосида тайёрлаганлигини билсангиз, бундай ҳолатда уни ўқишдан ўзингизни тия олмайсиз. Бу ҳудди ўйинга ўхшайди. Масалан сиз 80-90 йилларда чиққан кофетларни топ 10 талигини айтиб бера оласизми? Агар бу тўғри-нотўғри жавоблардан иборат викторина бўлмаса ундан ҳам яхши. Рўйхатли мақола муаллифнинг субъектив ҳукмларига асосланган бўлиб, уни тасодифий танланган маълумотлар бирлаштириб туради. Бу ўйиннинг яхши тури ҳисобланади. Неврологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, миямиз 50 фоиз ғалаба ҳиссини туйса, у дофамин (қувонч гормони) ишлаб чиқаришни бошлайди ва биз, албатта, ғалаба қозонамиз. Ва сиз рўйхат билан танишмай туриб ғалаба қозондингизми ёки йўқ, била олмайсиз.

8. … ва биз тўғри ишонч ҳосил этишни ёқтирамиз

Рўйхатнинг энг гўзал томони шундаки, ундаги нимага эътибор қаратсангиз, дарров қарор қабул қилишга шошиласиз. Биз ишонч ҳосил қилган ҳар қандай ахборотга диққат-эътиборимизни жуда яхши қаратамиз. Рўйхат эса бу борада бизни қаноатлантиради. Масалан, сиз 80-йилларнинг умуман эшитмаган энг зўр фильмлари 10 талиги билан танишаяпсиз. Агар унда ўзингиз билган бирор-бир фильмни кўриб қолсангиз, дарров эътиборингизни унга қаратасиз. Мана, гап нима ҳақида кетаяпти.

9. Рўйхат якун ҳақида ёқимли ҳис беради

Рўйхат шаклидаги қадоқланган ахборот бизга шундай ҳис берадики, биз унинг бандлари барча нарсани ўзида қамраб олганига ишонамиз. Бизга эса ўзгарувчан дунёда барча нарсани назорат қилиб бориш жудаям ёқади. Охирги ўн йилликда олиб борилган психологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамзот ҳар қандай нарса устидан назорат ўрнатишни маъқул кўрар экан. Гарчи унинг ўйлаганлари ҳаёти тажрибага тўғри келмаса ҳам.

10. Рўйхат журналистларнинг жон-дили

Рўйхатни нафақат ўқувчилар ёқтиради, балки жрналистлар уни севади. Ростан ҳам ўз мақолаларига ўқувчи диққатини тортишнинг бунданда самарали усули бормикан? Ахир бу тайёр лойиҳаку. Муҳими — охирги рукнни тўғри топа билиш. Шундагина рўйхатни муваффақиятли якунлаш мумкин…

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар