БМТ бош котиби Пан Ги Мун КХДРга ташриф қилиш режаси мавжудлигини тасдиқлади.

"Ҳозир аниқ гап айта олмайман, лекин Шимолий Кореяга боришим жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилаяпман", дейди у жанублик журналистларга берган интервьюсида.

Унинг қайд этишича, ҳозирда "Шимолий Кореяда ташқи оламга ижобий қарашлар мавжуд ва у ердагилар билан келишиш мумкин".

Бироз олдинроқ, унинг Пхеньянга 23 ноябрь куни бориши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Лекин кўп ўтмасдан унинг ўзи бу хабарни рад қилди.