Буюк Британия парламенти мамлакат ҳарбийларининг Сурия ҳудудидаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётларга киришиши ёки киришишмаслиги масаласини ҳал қилиш учун овоз бериши мумкин. Бу ҳақда парламент аъзоларидан бирига асосланиб, Sky News хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, бир қатор юқори мартабали депутатлар бош вазирни бу масалада (жангариларга қарши ҳарбий коалицияга қўшилиш - кун.уз) қўллаб-қувватлаши мумкин.

Қайд этилишича, лейбористлар етакчиси Жереми Корбиннинг урушга қарши дастури инобатга олинмаслиги керак, деб ҳисобланилмоқда.

Бироз олдинроқ, Кэмерон Британия ИШИДга қарши курашда иштирок этиши зарур, деб ҳисоблаши ҳақида айтиб ўтганди.