Буюк Британияда қироличанинг юбилейи маросими учун чиқарилган чипталар сотилиши бошланди

Жамият 24 Ноябрь 2015 1076

Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчининг 90 ёшга чиқиши муносабати билан ўтказилган асосий юбилей тадбирида иштирок этишни истаганлар учун чипталар сотиш бошланди.

Бундай тадбирлар 2016 йилнинг 12-15 май кунлари Виндзор қалъасидаги Ҳоум паркида ўтказилади.

Буюк Британия вақти билан соат 09:00да (Тошкент вақти билан соат 14:00) бошланадиган байрамда бир вақтнинг ўзида 25 минг киши қатнашиши мумкин. Маросим ташкилотчилари чипталар тез вақт ичида сотилиб кетишини тахмин қилишган.

4 кун давом этадиган сайлларда томошабинлар катта театр намойишлари (1500 мусиқачи, раққослар, қўшиқчи ва актёрлар, шунингдек, 900 от иштирокида) гувоҳига айланишлари мумкин.

Байрам тантаналарида дунёнинг турли мамлакатларидан (Канада, Австралия, Уммон, Фижи ва бошқа давлатлар) келадиган кўп сонли ҳарбий оркестрлар ҳамда кавалериялар бўлади. Томошабинлар учун Озарбайжон казакларидан иборат отлиқлар чиқиши ҳам тақдим этилиши режалаштирилган.

Маросимнинг уч кунидаги томошаларни кўриш учун Виндзорлар оиласи ҳам ташриф қилади. Елизавета Иккинчининг ўзи эса тўртинчи кунда халқ олдидан намоён бўлади.
Дастлабки 3 кунги тадбир чипталари нархи 55 фунтдан 165 фунтгача (83 доллардан 250 долларгача). Тўртинчи кундаги маросим учун эса чипта нархлари 75 фунтдан 195 фунтгача баҳоланган (113 доллардан 295 долларгача). Қироличанинг ўзи иштирок этадиган 15 май кунги тадбир якшанба кунига тўғри келади.

Қироллик оиласидагиларнинг маълум қилишича, чипталар сотувидан тушган маблағларнинг барчаси хайрия мақсадида йўналтирилади.

2015 йилнинг 9 сентябрида Қиролича Елизавета II бошқарув давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди. У шу куни тахтда 63 йил, етти ой ва икки кун турган ўзининг катта бувиси қиролича Виктория рекордини янгилади.

Қиролича Елизавета II (Queen Elizabeth II) 1926 йилнинг 21 апрелида Лондонда герцог ва герцогиня Йорклар оиласида дунёга келган.

1953 йилнинг 2 июнь куни Лондоннинг Вестминстер аббатлигида Елизаветага тож кийдириш расмий маросими бўлиб ўтган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар