“Барселона” ҳимоячиси Даниэл Алвес “Реал” билан бўлган ўйиндаги ғалабасидан сўнг, Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини баён қилиб ўтди.

“У юқори даражадаги футболчи. Балки барча муаммо шундадир.

Нега мен бундай гапиряпман? Роналду бош қаҳрамон бўлишни ёқтиради. Қачон ғалаба қозонсанг, барча сен ҳақингда гапиради. Одамларнинг диққат марказида бўласан.

Агар бу сенга ёқса, мағлубиятга учрашни ҳам кўтара олишинг керак. Агар жамоа ниманидир нотўғри қилаётган бўлса, у мағлубиятга учраса, барчаси сенинг елканга тушади. Тўғрисини айтсам, мени Роналдунинг нима қилаётгани унча қизиқтирмайди”, — деб ўтди Алвес.