Эксперт: ИШИД бюджети Тожикистон ва Қирғизистон бюджетига тенг

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 14965

2015 йилда ИШИД бюджети 2 млрд доллар миқдорида 250 млн доллар профицит билан белгиланган эди. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институти Яқин ва Ўрта Шарқни ўрганиш маркази катта илмий ходими Владимир Сажин маълумот берди.
Унинг айтишича, ИШИД гуруҳи аллақачон квазидавлатчилик хусусиятларига эга бўла бошлади; айни пайтда у Ироқнинг учдан бирини, Суриянинг ярмидан кўпроғини назорат қилмоқда.

ИШИД бюджети Тожикистон ва Қирғизистон сингари давлатлар бюджетига тенг.
Масалан, Тожикистон бюджети йилига ўртача 2.3-2.5 млрд долларни ташкил қилади, 2014 йили эса профицит 24 млн долларга тенг бўлди. Қирғизистон бюджети 2-2.2 млрд долларга тенг, 2014 йилдан у 34 млн доллар дефицит билан чиқди.

Жангарилар эгаллаб олган 90 минг кв км ҳудудда кўплаб корхоналар, шу жумладан, нефть-кимё саноати объектлари ҳам бор. Шунингдек, улар бу ҳудудда яшовчи 8 млн аҳолидан ўлпон тўплайди. Қиёс учун, Тожикистон ҳудуди 142 минг кв км, аҳоли – 8 млн кишидан кўпроқ. Қирғизистон ҳудуди – 198.5 минг кв км, аҳолиси – 6 млн киши.

ИШИД бугун ўзига тегишли ҳудудлардаги 2 трлн долларлик моддий активларни бошқармоқда, унинг йиллик айланмаси эса 3 млрд долларни ташкил қилади, деб хулоса қилди эксперт.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар