Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 23 ноябрь куни Хавфсизлик кенгашида йиғилиш ўтказди. Тадбирда кенгашнинг барча доимий аъзолари, Конституцион суд, Олий суд, Олий иқтисодий суд раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарияти вакиллари, тегишли вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахслари иштирок этди.

Йиғилишда бош прокурор Юсуф Раҳмоннинг шу йил сентябрида Тожикистонда ҳокимиятни ағдаришга уринишнинг амалга оширилиши сабаблари юзасидан ҳисоботи тингланди. Эслатиб ўтамиз, ўшанда полковник Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашувларга кирган эди.
Шунингдек, бош прокурор террорчилик ва экстремизмга қарши олиб борилаётган кураш тафсилотлари билан йиғилганларни таништирди.

Эмомали Раҳмон йиғилиш бошида 4-16 сентябрь кунлари Ромит дарасида Ҳожи Ҳалим лақабини олган Назарзода тарафдорларига қарши олиб борилган махсус операцияда йўл қўйилган камчилик ва хатоларга тўпланган диққатини қатаган.
Шундан сўнг тадбир мобайнида бошқа тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва хулосалар қилинди.