Эрдўған Су-24 га ҳужумдан кейин хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказади

Жаҳон 24 Ноябрь 2015 6426

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Су-24 самолёти Туркия томондан уриб туширилгандан кейин хавфсизлик бўйича йиғилиш чақирди, деб хабар бермоқда Туркия ҳукуматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Йиғилишда Туркия бош вазири Ахмет Довудўғлу, мудофаа вазири ва бир неча нафар вазирлар иштирок этади.

Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти Туркия чегарасидан 1 км узоқликда Суриянинг Латақия вилоятида турк самолёти томонидан уриб туширилди. Туркия Россияни Суриядаги ҳарбий операция давомида ҳаво ҳудуди бузилаётгани ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

Аввалроқ Туркия Су-24 самолёти билан боғлиқ вазият туфайли АҚШ, Франция, Хитой ва Буюк Британия элчиларини чақиртиргани маълум қилинганди. Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги Туркиянинг Россиядаги ҳарбий атташесини чақиртирди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар