Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған турк ҳарбийлари Сурия осмонида Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширганини тасдиқлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлигининг Туркиядаги мухбири Фержан Ялинкилиж ўз твиттерида хабар қилди.

Маҳкаманинг ойдинлик киритишича, самолёт Сурия ҳудуди бўйлаб учиб ўтаётган бўлган, бироқ Анқара Су-24 Туркия ҳаво чегараларини бузиб ўтганини иддао қилмоқда.

Самолёт Суриянинг Латақия провинциясида қулаб тушган.

Аввалроқ турк томони Россияни Суриядаги ҳарбий амалиётлар жараёнида Туркия ҳаво чегаралари бузилаётганидан огоҳлантирган эди.