Эронлик футзалчи аёл эри тақиқлашига қарамай ЖЧга иштирок этишга рухсатнома олди

Спорт 24 Ноябрь 2015 1899

Футзал бўйича Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Нилуфар Ардалан эри унга мамлакат ҳудудини тарк этишни тақиқлашига қарамай, Гватемаладаги ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Аввалроқ Ардалан Осиё чемпионатини ўтказиб юборган эди. Ўшанда эри мактабга биринчи марта бораётган ўғлининг ёнида бўлишини ундан талаб этган эди. Ислом шариатига кўра, бошқа мамлакатга чиқиш учун аёл ўз эридан рухсат сўраши керак бўлади.

Ардалан хорижга бир марталик чиқиш бўйича визани қўлга киритиган.
Маълумот учун, Гватемаладаги жаҳон чемпионати жорий йилнинг 24—29 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар