ФИФА ахлоқ қўмитаси ташкилоти президенти Йозеф Блаттерни футболдан бутун умрга четлатилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Die Welt нашри журналисти Тим Рен ўз твиттерида ёзиб қолдирган.

Олдинроқ, ФИФАнинг ахлоқ қўмитаси УЕФА президенти Мишель Платинини бутун умрга футболдан четлатишни талаб қилиб чиққани борасида хабарлар тарқатилганди.

Эслатиб ўтамиз, ноқонуний равишда пул ўтказмалари сабаб Блаттер ва Платини октябрь ойи бошида 90 кунга футболдаги фаолиятидан четлаштирилганди.

Бу борада иккала томон берган апелляция ҳам эътиборсиз қолдирилган.